UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 окт 11:25
Янгиликлар

Спорт курашлари

U-23 Жаҳон чемпионати. Дониёрхон Накибов бронза медали учун курашади

Кеча Сербиянинг Нови-Сад шаҳрида спорт курашлари бўйича U-23 ёш тоифасидаги Жаҳон чемпионати беллашувлари бошланди.

Мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон юнон-рум кураши жамоасининг тўрт нафар вакили — Хусниддин Олимбоев (63 кг), Дониёрхон Накибов (77 кг), Муроджон Олимжонов (87 кг) ҳамда Дамирхон Раҳматов (130 кг) гиламга кўтарилди.

Аҳамиятлиси, улар орасидан 77 кг вазн тоифасидаги Дониёрхон Накибов мусобақа ярим финалига қадар етиб борди. Мазкур босқичда ҳамюртимиз грузиялик Темури Оржоникидзега имкониятни бой бериб қўйди. Энди Накибов бугун Жаҳон чемпионати бронза медали учун баҳс олиб боради. Унинг бу йўлдаги рақиби номи кейинроқ маълум бўлади.

Шунингдек, кеча курашган спортчиларимиздан яна бири — Муроджон Олимжонов (87 кг) бугун ўтиш босқичида иштирок этади.

U-23 Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида (21 октябрь) иштирок этадиган курашчиларимиз:

55 кг: Хожиакбар Қўчқоров (саралаш босқичи)

67 кг: Ойбек Шарибжонов (саралаш босқичи)

72 кг: Аброр Атабаев (саралаш босқичи)

77 кг: Дониёрхон Накибов (бронза медали учун)

87 кг: Муроджон Олимжонов (ўтиш босқичи)

97кг: Жавоҳир Шодиёров (саралаш босқичи).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг