UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 июл 13:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

"У 50 ёшида ҳам чемпион бўлиши мумкин" — Пакьяонинг спарринг шериги

Россиялик боксчи Владимир Саруханян WBC чемпиони Марио Барриосга қарши жанг олдидан Мэнни Пакьяонинг формаси ҳақида гапирди.

Пакьяо билан спарринг ўтказган Владимир унинг профессионал даражасини юқори баҳолади.

"У билан биринчи марта спарринг қилганимда жуда ҳаяжонланган эдим. Унда мен жуда кўп серияли зарбаларни ўтказиб юборганман, лекин кейинги машғулотларда унга муносиб қаршилик кўрсата олдим. Жами 3 марта 3 раунддан спарринг қилганмиз.

Пакьяо ҳақиқий профессионал. У 46 ёшдами? Бу умуман аҳамиятсиз. У ўз танасига қаттиқ эътибор беради, жуда интизомли ва масъулиятли. У 50 ёшида ҳам жаҳон чемпиони бўла олади, ёш жангчилар билан тенгма-тенг кураша олади.

Мен уни Криштиану Роналдуга қиёс қилган бўлардим. Бу ёшда ҳам юқори даражада бўлиш — бу фавқулодда ўзгача инсон эканини кўрсатади. Пакьяонинг тезлиги ҳануз юқори, у ёшлар учун катта кумир", — деди Саруханян.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг