16 дек 19:00
Янгиликлар
Бокс/ММА
46 ёшли Пакьяо 2026 йилдаги режасини очиқлади
Бир неча вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо 2026 йилда бир нечта жангда иштирок этмоқчи.
"Режамда 2026 йили бир нечта жанг ўтказиш бор. Музокаралар олиб бормоқдамиз", - деди Пакьяо.
Эслатиб ўтамиз, Пакьяо ҳозирда 46 ёшда. У 1995 йилда профессионал боксда дебют қилган. 1998 йилга келиб илк бор Жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлган.
Ҳавола :
Манба : ТАСС
Фикрлар