UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13Волкановски ва Мовсар Евлоевнинг гонорарлари маълум 0 22:38UFC 337 турнирининг асосий жанги айтилди 0 21:46Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман" 0 20:50UFC Сидней турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 20:03Хитойда Мбаппе билан боғлиқ можаро сабабли Ла Лига ўйинлари трансляция қилинмайди 0 19:29Пëтр Ян UFC`нинг энг яхши уч жангчиси қаторига кирди 0 18:43RIZIN чемпиони Ражабали Шайдуллаев Волкановски билан жанг қилиш ниятида 0 18:11Хамзат Чимаев Шон Стриклендни исталган вазнда жангга чорламоқда 0 17:33"Ливерпуль" МЮнинг трансфер мақсадини илиб кетиши мумкин 0 16:46Дзюдочиларимиз Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги рақибларини билиб олишди 0 16:02Маҳмуд Мурадов Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди + ФОТО 0 15:17Двалишвили мағлубиятдан сўнг: "Бу машинани тўхтатиб бўлмайди" 0 14:40ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Қувайт клубини қабул қилади 0 13:56Манба: UFC 2027 йилда Россияда турнир ўтказиши мумкин 0 13:15Бугун оғир атлетикачиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки бошланади 0

01 май 12:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мэйвезер - Пакьяо реванш жангининг ўтказилиш манзили ва муддати ўзгариши мумкин

Флойд Мэйвезер ва Мэнни Пакьяо ўртасидаги иккинчи жанг Лас-Вегасдаги "The Sphere" аренасидан бошқа жойга кўчирилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Ҳозирда иккита вариант кўриб чиқилмоқда - T-Mobile Arena ёки MGM Grand Garden Arena. Бу ҳақда BoxingScene нашри хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, бунинг сабаби логистика ва тижорат: The Sphere аренаси казинога боғланмаган, бу эса бундай йирик тадбирни ўтказиш учун камроқ фойда келтиради.

Эслатиб ўтамиз, ҳар учала арена ҳам деярли бир хил сиғимга эга: Sphere - 17 600, MGM Grand - 16 800, T-Mobile - 18 000 ўриндиқ. Бокс жанглари ўтказилаётганда, ринг атрофида қўшимча қаторлар ўрнатиш ҳисобига стандарт жойлар сони кўпайтирилиши мумкин.

Шунингдек, ҳозирда Пакьяо - Мэйвезер жангини 19 сентябрдан август ойининг ўрталарига кўчириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Чунки 19 сентябрь куни Т-Моbile аренасида бошқа тадбир ўтказилиши режалаштирилган.

Маълумот учун, Мэнни Пакьяо ва Флойд Мэйвезер ўртасидаги илк жанг 2015 йилнинг май ойида АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтган эди. Ўшанда Флойд ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг