UZ

Сўнгги янгиликлар

12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0 08:34Рейтингнинг Топ-3`талигидаги жангчи UFC`дан ҳайдалди 0 08:03Жаҳонгир Нажмиддинов ҳам Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 07:32Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг илк куни 12 нафар дзюдочимиз баҳсларга киришади 0 07:01Маурисио Почеттино "Манчестер Юнайтед" базасига етиб келди ва ишга киришди 0 19:30Богдан Гусков Роберт Уиттакерга мурожаат қилди 0 18:51Илия Топурия: "Мақсадим — Гэтжи билан реванш, аммо..." 0 18:15"Кичкина одамни мағлуб этсам, бу менга ҳеч қандай обрў келтирмайди". Шара Буллет Царукян билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 18:10Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташланди (Жуфтликлар) 0 17:42Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони устидан ғалабадан сўнг ФИФА рейтингида бир поғона кўтарилди 0

22 май 11:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мэйвезер ва Тайсон ўртасидаги кўргазмали жанг қолдирилди

49 ёшли кичик Флойд Мейвезерни шу йилнинг кузида иккита жанг кутмоқда.

Сентябрь ойида Мэнни Пакьяо билан бўладиган реванш баҳсидан ташқари, унинг Майк Тайсонга қарши кўргазмали жанги ҳам кузга қолдирилди. CSI Sports/FIGHT SPORTS компанияси пресс-релиз эълон қилиб, 30 майга режалаштирилган Мэйвезер ва Тайсон жанги энди кузга қолдирилганини ҳамда унинг санаси ва жойи тез орада эълон қилинишини маълум қилди.

Жаҳон суперюлдузлари Майк Тайсон ва Флойд Мэйвезер бу йил баҳорда кўргазмали жанг учун шартнома имзоладилар. Тайсон машғулотларда олган қўл синишидан тўлиқ тузалиб кетгунча бироз кутишга тўғри келади. Гипсда бўлган Тайсон тикланмоқда ва у 2026 йилнинг кузига қолдирилган жангини интиқлик билан кутмоқда. Трансляция санаси, жойи ва тафсилотлари тез орада эълон қилинади", - дейилади пресс-релизда.

"CSI Sports/FIGHT SPORTS’нинг Тайсон ва Мэйвезер билан тузган эксклюзив шартномалари компанияни йирик глобал спорт тадбирларининг олдинги сафларига олиб чиқади ҳамда бутун дунё бўйлаб мухлисларга йирик шоулар ва тарихий ўйинларни тақдим этиш истагини мустаҳкамлайди".

27 июнь куни Мэйвезер Афинада грек кикбоксчиси Майк Замбидисга қарши кўргазмали жанг ўтказади. Яқинда Мэйвезер ва Пакьяо сентябрь ойида Лас-Вегасда ўтказилиши режалаштирилган реванш баҳсини ўтказиш бўйича олдинги келишмовчиликларни ҳал қилган кўринади. Бироқ Тайсон билан жангнинг кузга қолдирилиши филиппинлик билан жангга таъсир қилиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг