UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 мар 09:01
Янгиликлар

Дзюдо

Учта медалга эга Ўзбекистон Tbilisi Grand Slam турнирини нечанчи ўринда якунлади?

Грузия пойтахти мезбонлик қилган дзюдо бўйича Tbilisi Grand Slam мусобақаси ўз якунига етди.

Уч кун давомида дунёнинг 5 қитъаси 52 давлатидан жами 385 нафар (219 эркак, 166 аёл) дзюдочи медаллар ҳамда жаҳон рейтинги учун бериладиган қимматли очколар учун баҳс олиб боришди. 

Мусобақанинг сўнгги куни ўтган йилги Ўзбекистон чемпионатининг бронза медали совриндори Умар Бозоров (-90 кг) фаолиятидаги илк халқаро мусобақасидаёқ шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. 

У IJF байроғи остида иштирок этган Явор Варапеу, грузиялик Сосо Эбилашвили, венгриялик Петер Сафрани, нидерландиялик Марк Ван Дийкни мағлубиятга учратди. Олтин медаль учун кечган муросасиз беллашувда жаҳон рейтингида 24-ўринни эгаллаб турган фарнциялик Алексис Матёни чиройли усулда таслим этди. Бозоров олтин медаль билан бирга 1000 рейтинг очкосини ҳам ўз ҳисобига қўшиб қўйди. Дзюдочиларимиздан Азизбек Ортиқов ва Абдураҳим Нутфуллоев -66 кг вазн тоифасида бронза медалларини қўлга киритишди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 2 та бронза медали билан Tbilisi Grand Slam 2025 турнирини умумжамоа ҳисобида 4-ўринда якунлади. Франция терма жамоаси 3 та олтин, 3 та кумуш, 4 та бронза медали билан 1-ўринни банд этди. Мезбонлар 2 та олтин, 2 та кумуш, 5 та бронза медали билан иккинчи бўлишди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг