UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

31 дек 13:46
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 297 турнири битта жангини йўқотди

Теглар :  UFC 297
2024 йилнинг илк рақамланган UFC турнири кардидан ўрин олган жанглардан бири бекор қилинди.

Бу ҳақда оқшом иштирокчиларидан бири Доминик Рейес хабар берди. Айнан у уч ҳафтадан кейин Торонтода ўтказиладиган UFC 297 турнирида Карлос Улбергга қарши октагонга чиқиши керак эди.

"Ҳаммага салом. 20 январь кунги жангим рақибимнинг жароҳати сабаб бекор бўлди. Айни пайтда жангни бошқа турнир кардига кўчириш ҳақида бош қотиряпмиз. Ажойиб машғулот лагерини ўтказгандим. Афсуски, тайёргарликларим бекорга кетадиган бўляпти. Яратганнинг режалари бошқа экан", - деди яримоғир вазнда UFC камарига собиқ даъвогар. 

34 ёшли Рейес Жонс Жонсга баҳсли жангда ютқазганидан кейин яна кетма-кет учта жангда мағлубият аламини тотиб кўрди. У Ян Блахович, Иржи Прохазка ва Райан Спэннга имкониятни бой берган эди. 33 ёшли Карлос Улберг эса аксинча 5 та ғалабали серия билан кемоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг