UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 янв 09:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 299 турниридан ўрин олган яна бир қизиқарли жанг маълум бўлди

10 март куни АҚШнинг Флорида штати, Майами шаҳрида жойлашган "Kaseya Center" мажмуасида UFC 299 турнири ўтказилади.

Оқшомнинг асосий кардидан ўрин олган яна бир жанг маълум бўлди. Унда оғир вазн тоифасида АҚШ вакили Кёртис Блэйдс (17-4-0) бразилиялик Жаилтон Алмейда (20-2-0) билан тўқнаш келади. Жанг 3 раунд этиб белгиланган.

Бу ҳақда инсайдер Марсель Дорф хабар бермоқда.

Турнирнинг марказий жанги энг енгил вазн чемпионлиги учун Шон О'Мэлли ва Марлон Вера ўртасида кечади. Бундан ташқари, турнир доирасида Гилберт Бёрнс Жек Делла Мадделена билан, Петр Ян Сонг Ядонг билан жанг қилади.

Блэйдс - Алмейда жанги аслида 2023 йилнинг 5 ноябрь куни Бразилияда ўтказилиши керак эди, аммо ўшанда Блэйдс жароҳати сабаб жангга чиқа олмаган эди.

Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли Кёртис Блэйдс сўнгги жангини 2023 йил апрель ойида Сергей Павловичга қарши ўтказиб, илк раунддаёқ нокаутга учраганди. Унинг тенгдоши Жаилтон Алмейда эса охирги жангини 2023 йил 5 ноябрь куни Деррик Льюисга қарши ўтказган ва очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг