UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 янв 06:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 311: Богдан Гусков иштирокидаги жанг муддатидан олдин тугади

Ярим оғир вазн тоифасидаги ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси Богдан Гусков UFC 311 турнирида октагонга чиқди.

Унга UFC дебютанти Билли Элекана рақиб бўлди.

3 раундлик баҳс иккинчи раунд давом этаётган бир паллада муддатидан олдин якунига етди. Богданнинг бўғиш усули туфайли Элекана жангни давом эттира олмади.

Қизиғи, Богдан илк раунднинг охирида ҳам рақибини бўғиш усулига туширди ва Элекана бу вазиятда мағлубиятни тан олди, бироқ ҳакам буни илғамай қолди.

Аслида, ярим оғир вазн тоифаси рейтингида 13-ўринни эгаллаб турган ҳамюртимизга UFC 311 доирасида собиқ жамоадоши Жонни Уокер рақиблик қилиши керак эди, бироқ у жароҳат туфайли жангдан чиқди.

Ангренда (Тошкент вилояти) туғилган 32 ёшли ҳамюртимиз бугунги турнир орқали профессионал фаолиятидаги 20-жангида ўзининг 17-ғалабасини нишонлади.

29 ёшли Билли Элекана учун эса дебют омадсиз кечди. Энди унинг ҳисобида 7 та ғалабасидан ташқари 2 та мағлубият бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг