UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 май 10:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 315: Билол Муҳаммаднинг мағлубияти, Валентина Шевченкода ғалаба ва барча натижалар битта саҳифада

Канаданинг Монреаль шаҳрида UFC 315 турнири бўлиб ўтди.

Кечанинг марказий жангида Билол Муҳаммад яримўрта вазн тоифасидаги чемпионлик камарини Жек Делла Маддаленага бой бериб қўйди. Co-main event жангда эса Валентина Шевченко аёллар ўртасидаги ўта енгил вазн чемпионлик камарини Манон Фьородан ҳимоя қилди. 


Турнирда қайд этилган натижалар билан танишинг: 

Асосий кард:

Марказий жанг, ярим ўрта вазн чемпионлиги учун: Билол Муҳаммад (АҚШ, 24-3) vs Жек Делла Маддалена (Австралия, 17-2) - Жек Делла Маддалена очколар эвазига ғалаба қозонди;

Co main event, аёллар ўртасида ўта енгил вазн чемпионлиги учун: Валентина Шевченко (Қирғизистон, 24-4-1) vs Манон Фьоро (Франция, 12-1) - Валентина Шевченко очколар эвазига ғалаба қозонди;

Ярим енгил вазнда: Жозе Альдо (Бразилия, 32-9) vs Айманн Захаби (Канада, 12-2) - Айманн Захаби очколар эвазига ғалаба қозонди;

Аёллар ўртасида ўта енгил вазнда: Алекса Грассо (Мексика, 16-4-1) vs Наталья Силва (Бразилия, 18-5-1) - Наталья Силва тўлиқ давом этган жангда очколар эвазига ғалаба қозонди; 

Енгил вазнда: Бенуа Сен-Дени (Франция, 13-3) vs Кайл Преполес (Канада, 18-8) - Бенуа Сен-Дени 2-раундда бўғиш усули билан ғалаба қозонди.


Прелим кард:

Ярим ўрта вазнда: Майк Мэлотт (Канада, 11-2-1) vs Чарли Радтке (АҚШ, 10-4) - Майк Мэлотт 2-раундда нокаут эвазига ғалаба қозонди;  

Аёллар ўртасида ўта енгил вазнда: Жессика Андраде (Бразилия, 26-13) vs Жасмин Жасдависиус (Канада, 13-3) - Жасмин Жасдависиус 1-раундда бўғиш эвазига ғалаба қозонди;

Ярим оғир вазнда: Модестас Букаускас (Литва, 17-6) vs Ион Куцелаба (Молдова, 19-10-1) - Букаускас ҳакамлар қарори билан ғалаба қозонди;  

Ярим оғир вазнда: Навахо Стирлинг (Янги Зеландия, 6-0) vs Иван Эрслан (Хорватия, 14-4) - Стирлинг ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонди; 

Ўрта вазнда: Марк Андре-Барио (Канада, 16-9) vs Бруно Силва (Бразилия, 23-12) - Барио 1-раундда нокаут эвазига ғолиб бўлди; 

Ярим енгил вазнда: Даниэль Сантос (Бразилия, 11-2) vs Жеонг Йеонг Ли (Корея Республикаси, 11-2) - Сантос ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонди;  

Энг енгил вазнда: Брэд Катона (Канада, 14-4) vs Бекзат Алмахан (Қозоғистон, 11-2) - Алмахан 1-раундда нокаут эвазига ғалаба қозонди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг