UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

07 май 09:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 315 турнирининг икки чемпионлик жанги иштирокчилари юзма-юз келишди (ФОТО)

Хабарингиз бор, 11 май куни Канаданинг Квебек шаҳрида навбатдаги рақамланган UFC турнири бўлиб ўтади.

Ушбу UFC 315 турнири кардидан иккита чемпионлик жанги ўрин олган бўлиб, унинг иштирокчилари face to face маросимида иштирок этишди. Аёллар ўта енгил вазн (57 кг) тоифасида амалдаги чемпион, қирғизистонлик Валентина Шевченко ўз камарини франциялик Манон Фиородан ҳимоя қилади. 

Яримўрта (77 кг) вазн тоифасида UFC чемпиони бўлиб турган асли келиб чиқиши фаластинлик, ҳозирда АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган Белал Мухаммад асосий жангда австралиялик Жек Делла Маддаленага қарши октагонга чиқади. 

Маълумот учун, 37 ёшли Валентина Шевченко 2003 йилдан ММА спортида. У 2015 йилда UFC октагонида дебют қилган ва бугунгача ушбу промоушен байроғи остида 13 ғалаба, 3 мағлубият ва 1 дуранг натижа қайд этган. 35 яшар Манон Фиоро эса 2017 йилда профессионал ММАдаги фаолиятини бошлаган. 2021 йилдан то шу кунгача дунёнинг энг кучли лигасида ўз жангларини ўтказиб келяпти. UFC`даги ғалабалари сони 7 та. Мағлубият ва муроса нималигини билмаяпти. 

Белал Муҳаммад 36 ёшда бўлиб, 2016 йилдан то шу кунгача UFC жангчиси ҳисобланади. UFC 304 турнирида британиялик Леон Эдвардсни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратиб, чемпионлик камарини қўлга киритган эди. Унинг ҳисобида 15 ғалаба ва 3 мағлубият бор. Жек Делла Маддалена 28 ёшда бўлиб, 2022 йилдан UFC жангчиси ҳисобланди. У 7 та жангининг барчасида ғалаба қозонган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг