UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 окт 15:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 320 турнири бонуслари: Прохазка 100 000 долларга эга чиқди

Дунёнинг энг кучли Лигаси Лас-Вегасда бўлиб ўтган UFC 320 турнири якунлари бўйича бонус соҳибларини эълон қилди.

Бу сафар аввалгиларидан фарқли равишда 4 та эмас, 5 та бонус эгалари аниқланди. Улардан иккитаси ярим оғир вазн тоифаси вакили Иржи Прохазкага насиб этди. Чехиялик иштирокидаги тўқнашув "Турнирнинг энг яхши жанги" деб топилди. Иржи шунингек, "Оқшом намойиши" учун ҳам бонус олди. Бу билан Прохазка кафолатланган гонорардан ташқари қўшимча 100 000 доллар ҳам ишлаб олди. 

Барча ҳакамларнинг карточкалари бўйича Халил Раунтрига икки раунд натижаларига кўра ютқазиб турган Иржи таваккал қилди ва америкалик рақибини сўнгги учинчи раундда нокаут эвазига мағлубиятга учратди. 

Яна бир бонус чемпионлик камарини қайтариб олган бразилиялик Алекс Перейрага насиб этди. У рақамли мусобақанинг асосий жангида 80 сония ичида россиялик Магомед Анкалаевни техник нокаутга учратиб, ярим оғир вазн тоифасида яна UFC чемпионига айланди. 

Кўрсатган жанги учун бонус билан тақдирланган тўртинчи жангчи америкалик ўрта вазн тоифаси вакили Жо Пайфер бўлди. У иккинчи раундда Германия шарафини ҳимоя қилаётган доғистонлик Абусупян Магомедовни бўғиш усули эвазига таслим этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг