UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 окт 14:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 321 тарози натижалари: икки спортчи вазн қила олмади, битта жанг бекор қилинди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Эртага БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида кардидан иккита чемпионлик жанги ўрин олган UFC 321 турнири ўтказилади.

Рақамланган UFC турнири иштирокчилари анъанага кўра расмий тарозидан ўтиш, сўнгги face to face ва матбуот анжуманида ҳозир бўлишди. Оқшомнинг асосий жанги оғир вазн тоифасида ўтказилади ва унда дивизион чемпиони британиялик Том Аспиналл рейтингда биринчи ўринни эгаллаб турган франциялик даъвогар Сирил Ганга қарши октагонга чиқади. Тарозида чемпион рақибидан деярли 3,5 килограммга оғирроқ тош босди - 115.67 кг. Ган эса 112.27 кг вазн кўрсатди. 

Муҳимли жиҳатидан иккинчи жанг ҳам чемпионлик камари учун кечади. Унда энг енгил вазн тоифасида вакант қолган чемпионлик камарига бразилиялик Вирна Яндироба америкалик Маккензи Дернга қарши октагонга чиқади. Уларнинг ҳар икки ҳам тарозида бир хил вазн кўрсатишди - 52.16 кг

Россиялик жангчилар Умар Нурмагомедов, Александр Волков, Азамат Мурзаканов ва Икрам Алискеров белгиланган вазн меъёрини бажаришди. Енгил вазн тоифасидан ўрин олган бразилиялик Матеус Камило ва америкалик Абдул-Карим Ал-Сельвади ўртасидаги жанг бекор қилинди. Бунга Абдул-Карим билан боғлиқ ҳолат сабаб бўлгани, лекин айнан нима экани айтилмаяпти. 

Икки жангчи белгиланган вазн меъёрини бажара олмади. Хосе Дельгадо 450 грамм, қозоғистонлик Аваз Максум 1 кг 350 грамм ортиқча вазнга эга маълум бўлди. Энди Дельгадо гонораридан 20, Максум эса 30 фоизини рақибига беради.  


UFC 321 тарози натижалари (Асосий кард жанглари):

Том Аспиналл (115.67 кг) – Сирил Ган (112.27 кг)

Вирна Яндироба (52.16 кг) – Маккензи Дерн (52.16 кг)

Марио Баутиста (61.46 кг) – Умар Нурмагомедов (61.69 кг)

Жаилтон Алмейда (107.5 кг) – Александр Волков (118.61 кг)

Азамат Мурзаканов (93.21 кг) – Александр Ракич (92.99 кг)


Прелим кард жанглари

Насрат Хакпараст (70.76 кг) – Куиллан Салкилд (70.53 кг)

Икрам Алискеров (84.14 кг) – Юн Йон Пак (84.14 кг)

Людовит Клайн (70.76 кг) – Матеуш Ребецки (70.53 кг)

Луи Сазерленд (119.93 кг) – Вальтер Уокер (110.68 кг)

Хосе Дельгадо (66.68 кг)* – Натаниль Вуд (66.22 кг)

Хамди Абделвахаб (120.20 кг) – Крис Барнетт (118.39 кг)

Азат Максум (58.51 кг)** – Митч Рапозо (56.93 кг)

Жаклин Аморим (52.62 кг) – Мизуки Иноуэ (52.16 кг)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг