UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 ноя 09:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night 231. Марказий жанг ғолиби очколар ҳисобига кўра аниқланди + ФОТО

Ҳозиргина Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида навбатдаги UFC турнири ўз якунига етди.

UFC Fight Night 231 оқшомининг марказий жанги оғир вазн тоифасида ўтказилиб, унда бразилиялик Жаилтон Алмейда ҳамда америкалик Деррик Льюис ўзаро октагонда тўқнаш келишди. Жанг тўлиқ беш раунд давом этди ва якунда Алмейда ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалабага эришди. Жаилтон бугунги жангнинг катта қисмини партерда ўтказиб, асосий очколарини айнан шу вазиятлар эвазига қўлга киритди.  

Бугун Льюис фаолиятидаги 12-мағлубиятини қабул қилиб олди, ғалабалари сони 27 талигича қолди. У бундан аввалги жангида Маркос Рожерио Де Лимани техник нокаут эвазига таслим этган эди. Яқинда америкалик UFC билан амалдаги шартномасини ҳам узайтирганди.

Алмейда эса бугун ўз ҳамюртлари кўз ўнгида фаолиятидаги 20-ғалабасини тантана қилди. Унинг ғалабали серияси 15 та жангга етди. UFC промоушенидаги ғалабалари 5 тани ташкил қилмоқда. Алмейда ММАдаги сўнгги мағлубиятини 2018 йилда Shooto Brazil 80 турнири доирасида қабул қилиб олганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг