UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 фев 07:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night 237 турнири жангчилари тарозидан ўтишди

Навбатдаги UFC турнирига Мексиканинг Мехико шаҳри мезбонлик қилади.

Бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда ацтеклар юртида UFC Fight Night 237 турнири бўлиб ўтади. Оқшомнинг марказий жанги энг енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони, мексикалик Брэндон Морено америкалик Брэндон Ройвалга қарши октагонга чиқади. Ҳар икки жангчи ҳам бир хилда 57,15 кг вазн қайд этишди. 

Оқшомнинг co main-event жанги ярименгил вазнда Яир Родригес (66,22 кг) ҳамда Брайан Ортега (66,22 кг) ўртасида ўтказилади. Яна бир қизиқарли тўқнашувда энг ёш UFC жангчиси сифатида тарихга кирган мексикалик Рауль Росас (61,68 кг) рақиби Рики Турсиос (61,68 кг) билан орани очиқ қилиб олади.  

Дарвоқе, эртанги турнирда тожикистонлик UFC жангчиси Муҳаммад Наимов ҳам октагонга чиқади. Ярименгил вазн тоифасидаги ён қўшнимиз Эрик Силвани синовдан ўтказади. Ҳар икки жангчи тарозида бир хил вазн кўрсатишди - 66,22 кг. 

Икки жангчи Эдгар Чайрес (5 фунт ортиқча) ва Даниэл да Силва Ласердо (1 фунт ортиқча) белгиланган вазн меъёрини бажара олишмади. Улар эртага ўзаро октагонда жанг қилишади.   


UFC Fight Night 237 турнирининг барча тарози натижалари: 

Асосий жанг, энг енгил вазн: Брэндон Морено (57,15 кг) vs Брэндон Ройвал (57,15 кг)

Ярименгил вазн: Яир Родригес (66,22 кг) vs Брайан Ортега (66,22 кг)

Енгил вазн: Дэниел Зеллхубер (70,76 кг) vs Франсиско Прадо (70,76 кг)

Рауль Росас (61,68 кг) vs Рики Турсиос (61,68 кг)

Ясмин Хауреги (52,16 кг) vs Сэм Хьюз (52,16 кг)

Мануэль Торрес (70,3 кг) vs Крис Данкан (70,76 кг)

Кристиан Киньонес (61,23 кг) vs Раони Барселос (61,23 кг)

Хесус Агилар (57,15 кг) vs Матеус Мендонка (57,15 кг)

Эдгар Чайрес (59,42 кг) vs Даниэл да Силва Ласердо (57,6 кг) 

Клаудио Пуэльес (70,76 кг) vs Фарес Зиам (70,76 кг)

Роналдо Родригез (57,15 кг) vs Денис Бондарь (57,15 кг)

Виктор Альтамирано (56,69 кг) vs Фелипе дос Сантос (56,24 кг)

Эрик Силва (66,22 кг) vs Муҳаммад Наимов (66,22 кг)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг