UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 фев 12:33
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night 237 турнирининг барча натижалари битта хабарда

Теглар :  UFC Fight Night 237
Якунига етаётган ҳафтанинг UFC турнирига Мексика пойтахти Мехико шаҳри мезбонлик қилди.

Ушбу оқшомнинг марказий ва шу билан бирга қизиқарли жанглари ҳақида хабар бердик. Умумий олганда, бугун октагонда 12 та жанг ўтказилди. 

Аслида карддан 13 та жанг ўрин олган эди. UFC`нинг энг ёш вакили Рауль Росас бетоб бўлиб қолгани боис, унинг иштирокидаги тўқнашув "ечилди". Росас жанг бошланиши арафасида ўзини ёмон ҳис қилган. Баҳсларнинг тенг ярми, яъни 6 та жанг муддатидан аввал якунига етди.   

 

UFC Fight Night 237. Барча натижалар:

Марказий жанг: Брэндон Ройвал Брэндон Моренони очколар бўйича енгди (48-47, 46-49, 48-47).

Co-main event жанги: Брайэн Ортега Яир Родригесни бўғиш усулида таслим этди (3-раунд, 0.58).

Дэниел Зеллхубер Франсиско Прадодан очколар бўйича устун келди (29-28, 29-28, 30-27).

Рауль Росас - Рикки Турсиос жанги Росаснинг ўзини ёмон ҳис қилиши боис бекор қилинди.

Язмин Ауреги очколар бўйича Сэм Хьюзни мағлуб этди (30-27, 30-27, 30-27).

Мануэль Торрес Крис Данканни бўғиб қўйди (1-раунд, 1.46).

Раони Барселос бўғиш усули билан Кристиан Киньонесни мағлубиятга учратди (3-раунд, 2.04).

Хесус Агилар Матеус Мендонкни очколар бўйича ютди (28-29, 29-28, 29-28).

Эдгар Чайрез Даниэл Ласердани бўғиш усулида таслим этди (1-раунд, 4.59).

Фарес Зиам Клаудио Пуэльесадан ҳакамларни айри қарори билан устун келди (28-29, 30-27, 29-28).

Роналдо Родригес Денис Бондарни бўғиш усулида енгди (2-раунд, 4.59).

Фелипе дос Сантос Виктор Альтамиранони ҳакамларнинг айри қарори билан мағлуб этди (27-30, 29-28, 29-28).

Тожикистонлик Муҳаммад Наимов Эрик Сильва техник нокаутга учратди (1-раунд, 0.44).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг