UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

16 мар 05:36
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night 239. Туиваса ва Тибура, Мурадовнинг икки рақиби ҳамда бошқа жангчилар тарозига чиқишди + ФОТОРЕПОРТАЖ

Бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтади.

UFC Fight Night 239 оқшомининг марказий жанги оғир вазн тоифасида Тай Туиваса ҳамда Марчин Тибура ўртасида кечади. Турнирнинг асосий кардини бошлаб берадиган жанг эътиборимизни тортган. Унда Маҳмуд Мурадовнинг собиқ рақиблари Жеральд Миршерт ва Брайан Барберена ўзаро жангда муносабатларига ойдинлик киритиб олишади. 

Маълумот учун, Мурадов UFC Vegas 35 турнирида Жеральдга қарши октагонга чиқиб, мағлубиятга учраганди. Ўшанда Миршерт ҳамюртимизни иккинчи раундда бўғиб қўйганди. Ваҳоланки, Мурадов биринчи раундни 10-9 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган эди. Бу Маҳмуд учун UFC'даги илк мағлубият бўлганди.

Ўтган йилнинг 22 июль куни эса Маҳмуд Мурадов Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида ўтказилган UFC Fight Night 224 турнирида америкалик Брайан Барберенани очколар ҳисобига кўра таслим этганди.

Тунда UFC Fight Night 239 турнири жангчилари тарозидан ўтиш ҳамда face to face маросимларида ҳозир бўлишди. Австралия шарафини ҳимоя қилаётган Тай Туиваса тарозида 120,42 кг тош босди. Унинг польшалик рақиби Марчин Тибура эса 8 кг енгилроқ чиқди - 112,03 кг. 

Эътиборлиси, уч нафар жангчи белгиланган вазн меъёрини бажара олмаган ва энди улар ўз гонорарларининг 20 фоизини рақибларига беришади. Натан Леви, Челси Чендлер ва Дэнни Силва вазн қила олмагани учун жаримага тортилади. 

UFC Fight Night 239 тарози натижалари. Асосий кард:

Тай Туиваса (120,42 кг) vs Марчин Тыбура (112,03 кг);

Брайан Баттл (77,11 кг) vs Анже Луса (77,56 кг);

Овинс Сен-Прё (93,44 кг) vs Кеннеди Нзечукву (92,98 кг);

Кристиан Родригес (65,77 кг) vs Исаак Дулгарян (65,99 кг);

Пэнни Кианзад (61,68 кг) vs Мэйси Чиассон (61,46 кг);

Жеральд Миршерт (84,14 кг) vs Брайан Барберена (84,36 кг).


Прелим кард:

Натан Леви (70,98 кг)* vs Майк Дэвис (70,3 кг);

Жозиан Нунес (61,23 кг) vs Челси Чендлер (62,14 кг);

Жафел Фильо (56,92 кг) vs Оде Осборн (56,92 кг);

Жошуа Кулибао (66,22 кг) vs Дэнни Силва (67,35 кг)***;

Жаклин Аморим (52,61 кг) vs Кори Маккенна (52,38 кг);

Тиаго Мойзес (70,53 кг) vs Митч Рамирез (70,53 кг);

Харалампос Григориу (61,68 кг) vs Чад Анхелигер (61,23 кг).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг