UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 май 09:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night 241 турнирининг барча натижалари битта хабарда

Теглар :  UFC Fight Night 241
Хабар берганимиздек, бугун тонг саҳарда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтди.

UFC Fight Night 241 оқшомининг марказий жанги ярименгил вазн тоифасида англиялик Лерон Мёрфи ҳамда бразилиялик Эдсон Барбоза ўртасида ўтказилди.Тўлиқ беш раунд давом этган жанг якунида Мёрфи ҳакамларнинг якдил қарори билан 49-46, 50-45, 50-45 ҳисобларида ғалаба қозонди. 

Турнирнинг сo-main event жангида эса америкалик Калинн Уильямс биринчи раунддаёқ Карлстон Харрисни нокаутга учратди. Биз учун таниш бўлган Абусупьян Магомедов (26-6-1) ушбу турнирда Уорли Алвес (15-8)га қарши октагонга чиқди. Германия шарафини ҳимоя қилаётган Абус уч раунд тўлиқ давом этган жангда ҳакамларнинг якдил (30-26, 30-26, 30-26) қарори билан зафар қучди.

Бошқа жангларнинг натижаларига тўхталадиган бўлсак, Хаос Уильямс (15-3) биринчи раунддаёқ Карлстон Харрис (19-6)ни нокаутга учратди. Темба Горимбо (13-4) очколар ҳисобига кўра Рамиз Брахимай (10-5)ни енгди. Адриан Янез (17-5) биринчи раунддаёқ Винисиус Сальвадор (14-7)дан устун келди. Анжела Хилл (17-13) иккинчи раундда рақибаси Луана Пиньеро (11-3)ни бўғиб қўйди. 

Шунингдек, UFC Fight Night 241 турнирида Ванесса Демопулос Эмили Дюкотни, Том Нолан Виктор Мартинесни, Оумар Су Туко Токкосни, Мелисса Гатто Тамирес Видални, Ариани Карнелосси Пьера Родригесни, Хейли Алатенг Клейдсон Родригесни мағлубиятга учратди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг