UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 ноя 10:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night 246 турнирининг барча 13 жанги натижалари битта хабарда

Бугун Канаданинг Эдмонтон шаҳрида UFC Fight Night 246 турнири бўлиб ўтди.

Ушбу аралаш яккакураш кардидан жами 13 та жанг ўрин олган бўлиб, 9 тасида ғолиблар ҳакамларнинг қарорига кўра аниқланди. Қолган 4 та жанг муддатидан аввал якунига етди. UFC Fight Night 246 турнирининг марказий жанги ўта енгил (57 кг) вазн тоифасида собиқ чемпион мексикалик Брэндон Морено ҳамда эронлик Амир Альбази ўртасида бўлиб ўтди. Беш раунд тўлиқ давом этган жангда Морено ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди.  

Оқшомнинг co main-event жанги аёллар ўртасида миниимал вазн тоифасида америкалик собиқ UFC чемпиони Роуз Намаюнас ҳамда унинг ҳамюрти Эрин Блэнчфилд ўртасида кечди. Беш раунд тўлиқ давом этган жангда Эрин очколар ҳисоби билан зафар қучди. 


UFC Fight Night 246 турнирининг барча натижалари:

Прелим кард

Жейми-Лин Хорт Ивана Петровичдан устун келди (30-27, 28-29, 29-28); 

Коди Гибсон Чэд Энхелигерни таслим этди (30-27, 30-27, 30-26); 

Серхий Сидей Гарретт Армфилдни енгди (28-29, 29-28, 29-28); 

Александр Романов Родриго Насиментони мағлуб этди (30-27, 30-27, 30-27); 

Юссеф Залал Жек Шорни иккинчи раундда бўғиш усули билан мағлубиятга учратди; 

Чарльз Жорден иккинчи раундда Виктор Генрини бўғиб қўйди; 

Айманн Захаби ҳакамлар қарорига кўра Педро Муньозни мағлуб эта олди (30-27, 29-28, 29-28). 

 

Асосий кард

Майк Мэлотт Тревин Жайлс устидан зафар қучди (30-27, 29-28, 29-28); 

Дастин Стольцфус биринчи раунддаёқ Марк-Андре Бариони нокаутга учратди; 

Жасмин Жасдависиус Ариана да Силвани учнчи раундда бўғиш усули билан ютди; 

Брендсон Рибейро Кайо Мачадо ҳакамларнинг айри қарори билан енгди (29-28, 29-28, 29-28); 

Эрин Бланчфилд Роуз Намаюнасни таслим этди (48-47, 48-47, 48-47). 


Марказий жанг

Брэндон Морено Амир Альбазини очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратди (49-46, 50-45, 50-45). 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг