UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 окт 17:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC камари учун собиқ даъвогар Сергей Павловичнинг рақиби маълум

Оғир вазн тоифасида UFC чемпионлик камари учун собиқ даъвогар Сергей Павловичнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди.

Россиялик аралаш яккакураш устаси 2025 йилнинг 1 февраль куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ўтказиладиган UFC Fight Night 250 турнирида октагонга кўтарилади. Павловичнинг рақиби суринамлик Жаирзиньо Розенстрайк бўлади.

Маълумот учун, 32 ёшли Сергей Павлович икки мағлубиятли серия билан келмоқда. У аввалига биринчи раундда британиялик Том Аспиналлга нокаут билан ютқазди. Кейин эса рус дербисида Александр Волковга очколар ҳисобига кўра имкониятни бой бериб қўйди.

36 ёшли Жаирзиньо Розенстрайк эса аксинча, иккита ғалабали серия билан одимламоқда. Шамиль Газиевни техник нокаутга учратган бўлса, Таи Туивасани ҳакамларнинг айри қарори билан таслим этди. Айни пайтда Сергей Павлович UFC оғир вазнлилар рейтингида тўртинчи, Жаирзиньо Розенстрайк эса тўққизинчи ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг