UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

12 май 09:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC on ESPN 56 турнирининг бонус соҳиблари маълум

Хабарингиз бор, бугун АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида UFC on ESPN 56 турнири бўлиб ўтди.

Турнир ташкилотчилари оқшомда бошқалардан ажралиб турган жангчилар учун мўлжалланган бонус соҳибларини эълон қилишди. Энг яхши жанг сифатида Билли Гофф ва Трей Уотерс ўртасидаги тўқнашув тан олинди. Уч раунд тўлиқ давом этган ушбу жангда Уотерс ҳакамларнинг якдил (30-27, 30-27, 29-28) қарори билан ғалаба қозонганди. Ҳар икки жангчи ҳам 50 минг долларлик чекни қўлга киритишди. 

Шунингдек, ёрқин жанглари учун Диего Феррейра ва Карлос Ульберг ҳам кафолатланган гонорардан ташқари қўшимча 50 минг долларлик мукофот пулини ҳам қўлга киритди. Диего учинчи раундда Матеуш Ребецкини техник нокаутга учратган бўлса, Карлос биринчи раунднинг 12-сониясидаёқ Алонзо Менифилдни нокаут эвазига енгди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг