UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 авг 08:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC on ESPN 71. Нил Мэгни иштирокидаги жангни рефери тўхтатди

Хабар берганимиздек, айни дақиқаларда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтмоқда.

Айрим манбаларда ушбу турнир UFC Vegas 108 номи билан берилмоқда. Ҳар икки ҳолатда ҳам бу тўғри. Бироз аввал оқшом доирасидаги яна бир қизиқарли жанг якунига етди. Икки 38 ёшли фахрий аралаш яккакураш усталари - америкалик Нил Мэгни бразилиялик Элизеу Залески Дос Сантосга қарши октагонга чиқди. 

Иккинчи раунд якунланишига 21 сония қолган бир пайтда Мэгни рақибини партер ҳолатига туширди ва жавобсиз зарбалар йўллай бошлади. Бу ҳолатда рефери жангни тўхтатишга мажбур бўлди. Айнан бугун 38 ёшга тўлган Нил ғалабаси билан ўз туғилган кунига совға ҳозирлади.    

Жангдан кейинги интервьюда у агар мағлубиятга учраганида, UFC`дан ҳайдалиши юз фоиз эканини таъкидлади. Нил бундан аввалги иккита жангида рақиларига имкониятни бой берганди. Унинг ҳисобида 30 ғалаба ва 13 мағлубият бор. Дос Сантос эса бугун кетма-кет иккинчи мағлубиятни қабул қилиб олди. Ҳисобидаги ғалабалари 25 талигича қолди, мағлубиятлари эса 10 тага етди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг