UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 авг 07:57
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC on ESPN 72 турнирининг барча жанглари натижаси битта хабарда + ФОТО

АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳридаги "Apex Arena" UFC on ESPN 72 турнирига мезбонлик қилди.

Хабар берганимиздек, оқшомнинг асосий жанги ўрта вазн тоифасида ўтказилиб, унда америкалик Энтони Эрнандес грузиялик Роман Долидзени тўртинчи раундда самбишен, яъни ортдан бўғиш усули билан мағлубиятга учратди. Бу америкалик аралаш яккакураш устаси учун фаолиятидаги 20-ғалаба бўлди. 

Турнирнинг co-main event жанги ўта енгил вазнда ўтказилди. Унда дивизион рейтингида ўнинчи ўринни эгаллаб турган Стив Эрцег Оде Осборнга қарши октагонга чиқди. Уч раунд тўлиқ давом этган жангда Стив Эрцег ҳакамларнинг якдил қарори (29-28, 29-28, 29-28) билан ғалаба қозонди. Бу билан Эрцег ўзининг учта мағлубиятли сериясига барҳам берди.  


UFC on ESPN 72 турнирининг барча натижалари

Энтони Эрнандес Романа Долидзени бўғиш усули билан таслим этди — (4-раунд, 2:45).

Стив Эрцег Оде Осборндан очколар бўйича устун келди (29-28, 29-28, 29-28).

Ясмин Лусиндо Анжела Хиллни очколар бўйича енгди (30-27, 30-27, 29-28).

Андре Фили Кристиан Родригесни ҳакамларнинг айри қарори билан ютди (29-28, 28-29, 30-27).

Жан Мацумото Майлс Жонсни мағлубиятга учратди (29-28, 28-29, 29-28).

Кристиан Лерой Данкан Эрик Андерсни 1-раундда техник нокаутга учратди (1-раунд, 3:53).

Жулиус Уокер Раффаэль Серкейрани очколар ҳисоби бўйича мағлуб этди (30-27, 30-27, 30-26).

Элайж Смит 1-раундда Тосиоми Кадзамани нокаут қилди (1-раунд, 4:10).

Жоселин Эдвардс Присцила Кашоэйрани 1-раунда нокаут эвазига таслим этди (1-раунд, 2:24).

Урош Медич Гилберт Урбинни 1-раундда нокаутга учратди (1-раунд, 1:03).

Габриэлла Фернандес Юлия Столяренкодан очколар ҳисоби бўйича мағлубиятга учратди (29-28, 29-28, 30-27).

Эрик Макконико Коди Брандейждан устун келди (29-28, 27-30, 29-28).


Навбатдаги UFC турнири бир ҳафтадан сўнг ўтказилади. Рақамланган 319 турнирининг асосий жанги ўрта вазн тоифасида — амалдаги чемпиони Дрикус дю Плесси ҳамда даъвогар Хамзат Чимаев ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу турнир доирасида ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев  ҳам октагонга чиқади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг