UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 дек 17:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC қандай қилиб икки жамоадош — Гусков ва Уокерни жангга қўйди? Богданнинг ўзи жавоб берди

Ярим оғир вазн тоифасида Ўзбекистон ва россиялик UFC жангчиси Богдан Гусков бўлажак жанги ҳақида гапирди.

Ярим оғир вазн тоифасида UFC рейтингида 13-ўринни эгаллаб турган 32 ёшли спортчи кейинги жангини 2025 йилнинг 18 январь куни UFC 311 турнири доирасида бразилиялик собиқ жамоадоши Жонни Уокерга қарши ўтказади.

"Ҳозир мен топ-15даги бирортаси билан жанг қила олмайман, чунки ҳаммаси банд ёки жароҳатланган. Яқинда жанг қилганлари ҳам етарлича. Жонни мен билан жанг учун шартномага имзо чекди. Ўз навбатида мен ҳам буни инкор қилмадим. Бу шундай содир бўлди. Умуман олганда, жангдан кейин ўртамиздаги муносабатга совуқчилик тушади, деб ўйламайман. Биз гаплашишда давом этамиз. Бу шунчаки жанг. У мағлубиятли сериясини ёпиши керак, мен рейтингда кўтарилишим керак. Эртами-кечми бу барибир юз берарди. 

У менинг тўйимга келган. Авваллари биз кўп марта мусобақалашганмиз. Биз яқин ва яхши муносабатдамиз. Унинг укаси билан (Уолтер Уокер назарда тутилмоқда) ҳам доим шуғулланамиз. Жисмоний томондан олиб қараганда, бу жанг мен учун унчалик кўп қийинчилик туғдирмайди. Лекин психологик томондан олиб қарасак, унга тайёрланиш қийинроқ", деди Богдан Гусков. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг