UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 май 08:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Шара Буллетга рақиб берди

Теглар :  UFCШара Буллет
Россиялик Шарабутдин Магомедовнинг янги рақиби эълон қилинди.

Аслида Шара Буллет 22 июнь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ташкил этиладиган UFC on ABC 6 турнирида украиналик Игорь Потеряга қарши октагонга чиқиши керак эди. Лекин Потеря жароҳат олгани сабабли ушбу жанг бекор қилинганди. Шундай бўлса-да, UFC Буллетни турнир кардида сақлаб қолишга муваффақ бўлди.   

Энди Шарабутдин германиялик Жоилтон Луттербахга қарши октагонга чиқади. Бу олмон аралаш яккакураш устаси учун UFC лигасидаги дебют жанг бўлади. 31 ёшли Жоилтон Луттербах 2011 йилдан бери ММАда бўлиб, шу кунгача жами 48 та профессионал жанг ўтказиб, 38 ғалаба, 9 мағлубият қайд этган. Яна бир жанги эса ўтказилмаган деб топилган. 

Дарвоқе, Жоилтон 2019 йилда ЖАР вакили Дрикус Дю Плесси билан KSW банери остидаги турнирда ўзаро тўқнаш келганди. Плесси ҳозирда амалдаги UFC чемпиони ҳисобланади. Ўша жангда Диркус иккинчи раундда техник нокаут эвазига Луттербахни мағлубиятга учратганди. Германиялик спортчи ҳозир 4 та ғалабали серия билан келмоқда. 

Мағлубият нималигини билмай келаётган 30 ёшли Шарабутдин Магомедов эса ўтган йилнинг октябрь ойида UFC промоушенида муваффақияти дебют қилганди. У уч раунд тўлиқ давом этган жангда ҳакамларнинг якдил қарори билан М-1 чемпиони Бруно Сильвадан устун келганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг