UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 окт 09:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Vegas 63 жангчилари тарозига чиқишди: Орловский де Лимадан 9 кг енгил тош босди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бугун тунда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтади.

UFC Vegas 63 (UFC Fight Night 213) оқшоми иштирокчилари анъанага кўра тарозидан ўтиш ҳамда face to face маросимларида ҳозир бўлишди. Кечанинг марказий жанги ярименгил вазн тоифасида Келвин Каттар ва Арнольд Аллен ўртасида ўтказилади. Каттар 66,22, Аллен эса роппа-роса 66 кг тош босган.  

Co-main event жангида октагонга кўтарилувчи Макс Гриффин ҳамда Тим Минс бир хил вазн қайд этишди - 77,34 кг. Яна бир қизиқарли жанг оғир вазн тоифасида ўтказилади ва унда Андрей Орловский Маркос Рожерио де Лима билан тўқнаш келади. Андрей 109,32 кг, Лима эса рақибидан 9 кг (118,39 кг) оғирроқ вазнга эга экани ойдинлашди. 

Бугунги турнирнинг илк жангида Кристиан Родригес (61,69 кг) ва Жошуа Уимс (63,28 кг) октагонга чиқади. Жошуа тарозидан ўта олмади, у белгиланган вазндан 1,59 кг ошиқча тош босди. Натижада у 30 фоиз гонораридан маҳрум бўлади.  


UFC Vegas 63 тарози натижалари:

Асосий кард

Келвин Каттар (66,22 кг) vs. Арнольд Аллен (66 кг)

Макс Гриффин (77,34 кг) vs. Тим Минс (77,34 кг)

Вальдо Кортес-Акоста (118,16 кг) vs. Джаред Вандераа (117,48 кг)

Жош Фремд (83,91 кг) vs. Тресин Гор (84,14 кг)

Дастин Жейкоби (92,53 кг) vs. Халил Раунтри (92,99 кг)


Прелим кард:

Роман Долидзе (84,37 кг) vs. Филипп Хоус (84,14 кг)

Андрей Орловский (109,32 кг) vs. Маркос Рожерио де Лима (118,39 кг)

Жозеф Холмс (84,14 кг) vs. Чун Ён Пак (83,91 кг)

Стив Гарсия (66,22 кг) vs. Чейз Хупер (65,77 кг)

Коди Дёрден (57,15 кг) vs. Карлос Мота (56,93 кг)

Кристиан Родригес (61,69 кг) vs. Жошуа Уимс (63,28 кг)*


* Уимс тарозидан ўта олмади, у белгиланган вазндан 1,59 кг ошиқча тош босди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг