UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 мар 11:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Vegas 89 турнирининг барча натижалари битта хабарда

Хабар берганимиздек, бугун тонгда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида UFC Vegas 89 турнири бўлиб ўтди.

Оқшомнинг марказий жангида аёллар ўртасида минимал вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Роуз Намаюнас бразилиялик Аманда Рибасни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратди. Турнир кардидан ўрин олган жами 13 та жангдан 6 таси муддатидан аввал якунига етди. Қолган 7 та жанг ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди.


UFC Vegas 89. Барча натижалар:

Роуз Намаюнас Аманда Рибасни ҳакамлар қарорига кўра енгди (49-46, 49-46, 48-47).

Карл Уильямс Жастин Тафадан устун келди (30-27, 29-28, 29-28).

Эдмен Шахбазян 1-раундда Эй Жей Добсонни нокаутга учратди (1-раунд, 4 дақ. 43 сония).

Пэйтон Талботт Кэмерон Саайманни 2-раундда техник нокаут билан енгди (2-раунд, 0.21).

Юссеф Залал Билли Куарантиллони 2-раундда бўғиб қўйди (rear-naked choke) (2-раунд, 1.50).

Фернандо Падилья Луис Пахуэлони 1-раундда бўғиш усули билан таслим этди (D’Arce choke) (1-раунд, 2.45).

Трей Огден Курта Холобони очколар бўйича мағлубиятга учратди (30-27, 30-27, 30-27).

Жулиан Эроса Рикардо Рамосни бўғиш усули билан енгди (guillotine choke) (1-раунд, 2.15).

Майлс Жонс Коди Гибсонни очколар ҳисобига кўра таслим этди (30-27, 30-27, 30-27).

Ярно Эрренс Стивен Нгуенни очколар бўйича ютди (30-27, 30-27, 30-27).

Дарья Железнякова Монтсеррат Рендонни ҳакамлар қарорига кўра мағлуб этди (29-28, 29-28, 29-28).

Игор Северино рақибининг қўлини тишлаб олгани учун дисквалификация қилинди (2-раунд, 2.52). Ғалаба Андре Лимага тақдим этилди.

Мик Паркин Муҳаммад Усмандан устун келди (29-28, 29-28, 29-28).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг