UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 авг 10:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Vegas 96 иштирокчилари тарозига чиқишди

Бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги UFC турнири бўлиб ўтади.

UFC Vegas 96 иштирокчилари анъанага кўра жанг олдидан расмий тарозидан ўтиш маросимида ҳозир бўлишди. Оқшомнинг марказий жанги ўрта вазн тоифасида ўтказилади ва унда рейтингнинг 5-поғонасидан жой олган Жаред Каннонье 12-ўринни эгаллаб турган бразилиялик Кайо Борральога қарши октагонга чиқади. Ҳар икки жангчи ҳам белгиланган вазн меъёрини бажаришди. Жаред 83,46, Кайо эса 84,37 кг тош босди. 

Ёдингизда бўлса, Кайо Борральо ҳамюртимиз Маҳмуд Мурадовни Абу-Дабида ўтган жангда очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратган эди. Эртанги турнирда октагонга чиқадиган яна бир жангчи Жеральд Мершерт ҳам 2021 йилнинг 29 август куни Лас-Вегасда ўтган UFC Vegas 35 турнирида Мурадовни бўғиб қўйганди.


UFC Vegas 96 тарози натижалари:

Жаред Каннонье (83,46 кг) — Кайо Борральо (84,37 кг)

Анжела Хилл (52,39 кг) — Табата Риччи (52,16 кг)

Райан Лодер (84,37 кг) — Роб Валентин (83,91 кг)

Каан Офли (65,77 кг) — Майрон Сантос (66,22 кг)

Нил Магни (77,11 кг) — Майкл Моралес (77,56 кг)

Жеральд Миршерт (83,91 кг) — Эдмен Шахбазян (83,69 кг)

Дэннис Бузукья (70,53 кг) — Фрэнсис Маршалл (70,76 кг)

Хосе Медина (84,37 кг) — Закари Риз (83,69 кг)

Вячеслав Боршёв (70,53 кг) — Хамес Льонтоп (70,08 кг)

Жаклин Кавальканти (61,23 кг) — Жозиан Нунес (61,69 кг)

Жигимантас Рамашка (66,22 кг) — Натан Флетчер (66 кг)

Ванг Конг (56,7 кг) — Виктория Леонардо (56,7 кг)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг