UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

09 окт 10:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFCʼда байроқлар билан чиқишга рухсат берилади

Дунёнинг биринчи рақамли ММА промоушени Россиянинг Украинага қилган харбий юриши сабаб россиялик UFC жангчиларининг октагонга Россия байроғи остида кирмаслиги тўғрисидаги тақиқни бекор қилди.

Бу ҳақда UFC раҳбари Дана Уайт Лас-Вегасдаги матбуот анжуманида маълум қилди.

"Байроқлар қайтиб келади. Мексика Мустақиллик куни таътилда эдим ва байроқларнинг йўқлиги мени ҳайрон қолдирди. Шундай қилиб ўйлаб кўрдим, биз байроқларни қайтариб берамиз" - деди Дана Уайт.

Уайтнинг сўзларига кўра, дастлаб у бу тақиқни катта муаммо деб ҳисобламаган ва бунга қатъиян қарши ҳам бўлмаган, аммо вақт ўтиши билан у бўлаётган воқеалар унга ёқмаган.

"Бундай йирик компанияда ҳар доим кўп нарсалар юз беради ва ҳамма нарсани назорат қилиб бўлмайди. Баъзида ишлар тўғри амалга оширилади, баъзан эса йўқ. Бу хонадаги ҳамма менинг кўп нарсаларга қандай муносабатда эканлигимни билади. Асосан менга барибир. Бу кўп саволларга жавоб.

Ҳамма сезгир бўлиб қолди. Қарор қабул қилинганда, "Уларнинг байроқлари бўлмаса нима бўлади?" деб ўйладим. Мексика Мустақиллик кунида: "Етар, бу тақиқни олиб ташлаш вақти келди" дея ўйладим. Шундай қилиб, байроқлар қайтиб келади ва агар бирон бир байроқ сизни ранжитса, ўзингиз учун ёмон бўлади" - дея қўшимча қилди UFC раҳбари.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг