UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 июл 12:22
Янгиликлар

Дзюдо

Ulaanbaatar Grand Slam. Умар Бозоров олтин, Тўрабоев бронза медали учун татамига чиқади

Мўғулистон пойтахтида ўтказилаётган Улан-Батор "Катта Дубулға" турнирининг сўнгги кунги саралаш беллашувлари якунига етди.

Қувонарлиси, бугунги муросасиз баҳсларда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган ҳар икки дзюдочимиз кечки финал дастурида мусобақа медаллари учун курашиш ҳуқуқини қўлга киритди. -90 кг вазндаги Tbilisi Grand Slam ғолиби Умар Бозоров 1/2 финалда ажойиб камбек эвазига IJF байроғи остида қатнашаётган россиялик Ихван Эдилсултановни иппон эвазига мағлуб этди. Бозоров учрашув якунланишига 6 сония қолган бир вақтда юко баҳоси билан ютқазаётганди.    

+100 кг вазндаги полвонимиз Ўткирбек Тўрабоев эса тенг курашлар остида кечган 1/2 финалда яна бир IJF байроғи остида курашаётган россиайлик Артём Золотухинга имкониятни бой берди. Энди у финал блокида жаҳон рейтингида 13-ўринни эгаллаб турган россиялик Денис Батчаевга қарши татамига чиқади. Умар Бозоровнинг олтин медал учун беллашувдаги рақиби япониялик Рику Окада бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг