UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 июл 20:03
Янгиликлар

Таэквондо

Универсиаданинг тўртинчи кунини битта медаль билан якунладик

Германияда давом этаётган Бутунжаҳон ёзни Универсиада ўйинлари комплекс мусобақасининг навбатдаги куни ўзбекистонлик талаба-спортчилар учун ниҳоясига етди.

Мусобақанинг тўртинчи куни доирасида Ўзбекистон делегацияси аъзолари сузиш, стол тенниси, таэквондо ва теннис баҳсларида иштирок этди.

Қувонарлиси, таэквондо терма жамоамизнинг 58 кг вазн тоифасидаги вакили Шамсиддин Қурбонов шоҳсупадан жой эгаллади. Ҳамюртимиз дастлабки босқичда покистонлик Муҳаммад Тайябни 2:0, нимчорак финалда Туркия термаси аъзоси Энес Капланни 2:1 ва чорак финал босқичида япониялик Шоки Асадани 2:0 ҳисобида таслим этди. Финал йўлида кечган Таиланд вакили Сиравит Маҳамадга қарши баҳсда Шамсиддин имкониятни бой бериб қўйди, аммо шундай бўлса-да, у делегациямиз ҳисобига бронза медалини тақдим этди.

Шу тариқа, таэквондочиларимиз ҳисобида иккинчи медал қўлга киритилди. Кеча 57 кг вазнли Мадина Мирабзалова ҳам мусобақада учинчи натижани қайд этганди.

Ҳозирда Ўзбекистон делегациясининг Универсиададаги медаллари сони 7 тани ташкил қилмоқда: 2 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг