UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

31 мар 15:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Усик - Фьюри бокс оқшомининг асосий карди тасдиқланди

Промоутерлар 18 май куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ўтказиладиган бокс оқшомининг асосий кардини тасдиқлашди.

Турнирнинг марказий жанги супероғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионлиги учун бўлиб ўтади. Унда WBC чемпиони, британиялик Тайсон Фьюри (34-0-1, 24 KO) қолган учта асосий йўналиш камарлари соҳиби, украиналик Александр Усик (21-0, 14 KO)ка қарши рингга кўтарилади. 

Оқшомнинг co-main event жангида латвиялик Майрис Бриедис (28-2, 20 KO) австралиялик Жай Опетайя (24-0, 19 KO) билан тўқнаш келади. Ушбу жанг ғолиби биринчи оғир (90,7 кг.гача) вазнда вакант бўлиб турган IBF чемпионлик камарини қўлга киритади. 

Иккинчи ярименгил (59 кг.гача) вазнда IBF чемпиони британиялик Жо Кордина (17-0, 9 KO) ўз камарини ирландиялик Энтони Какаче (21-1, 7 KO)дан ҳимоя қилади.

Супероғир вазн кашфиётларидан бири кубалик Фрэнк Санчес (24-0, 17 KO) яна бир мағлубият нималигини билмай келаётган германиялик боксчи Агит Кабайел (24-0, 16 KO) билан муносабатларига ойдинлик киритиб олади.

Яримоғир (79,4 кг.гача) вазн тоифасида уч маротаба жаҳон чемпиони бўла олган россиялик Сергей Ковалёв (35-4-1, 29 KO) навбатдаги жангини биринчи оғир (90,7 кг.гача) вазнда ўтказади. Ушбу жангга тайёргарликни Ўзбекистонда бошлаган Ковалёв Ар-Риёддаги оқшомда швециялик Робин Сафар (16-0, 12 KO)га қарши рингга чиқади.

Ярименгил вазнда британиялик иқтидор эгаси (61,2 кг.гача) Марк Чемберлейн (15-0, 11 KO) нигериялик Жошуа Вахаб (23-1, 16 KO)ни синовдан ўтказади. Айнан шу жанг асосий кардни очиб беради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг