UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 авг 14:42
Янгиликлар

Тадбирлар

Вазирликда келгуси йил учун режалар белгилаб олинди

Спортни ривожлантириш вазирлигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Спортни ривожлантириш вазирлигида вазир ўринбосари Шахрулло Маҳмудов, вазир маслаҳатчиси Авазжон Каримов, Миллий Олимпия қўмитаси раисининг ўринбосари Шерзод Ташматов, вазирликнинг ҳудудий бошқармалари, спорт турлари бўйича федерацияларнинг масъуллари ҳамда спорт таълими муассасаларининг раҳбарлари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олган эди:

- 2023-йил учун Республика календар режасига пухта ва аниқ таклифларни шакллантириш;

- Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларига янги ўқув йили учун қабул жарайонини жадаллаштириш ва (имтиҳон) селекцияни юқори даражада ташкил этиш;

- Спорт мактаблари фаолиятини жонлантириш бўйича график асосида тушунтириш ишлари ва суҳбатларни ташкил этиш бўйича раҳбарият топшириғи ижросини таъминлаш.

Даставвал спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар, соҳадаги ютуқлар, шу билан бирга ўз ечимини кутаётган муаммолар тўғрисида маълумотлар берилди.

Бугун халқаро майдонларда эришаётган ютуқларимиздан ҳар қанча қувонсак арзийди. Айниқса, Россиянинг Владивосток шаҳри мезбонлигида ўтказилган “Осиё болалари” халқаро ўйинларидаги муваффақиятлари, Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ташкил этилган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида эркаклар терма жамоамизнинг якунда 1-ўринни қўлга киритиб, дунё аҳлини ҳайратга солгани, Туркиянинг Конья шаҳрида бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида мамлакатимиз спорт делегацияси умумжамоа ҳисобида 2-ўринни олганлиги жуда катта тарихий натижа. Лекин, ютуқлар билан биргаликда камчиликларимиз ҳам йўқ эмас. Бугунги йиғилишда ана шу камчиликлар кўриб чиқилди.

Энг аввало спортда шаффофликни таъминлаш лозимлиги, Республика миқёсида ўтказилаётган мусобақаларда туман ва шаҳарлардан иқтидорли ёшлар қамровини кенгайтириш ва мазкур мусобақалар орқали катта спортга талантли ёшларни саралаб олиш каби масалалар ҳақида ҳам ўзаро фикр алмашилди. Йиғилиш якунида қилинадиган ишлар режаси белгилаб олинди.

Хулоса ўрнида айтиш лозим, агар ҳозирдан истеъдодли ёшларни саралаб ва шакллантириб борсак, эртага нуфузли мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган Осиё ва Жаҳон чемпионлари кўплаб етишиб чиқади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг