UZ

Сўнгги янгиликлар

10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0 08:34Рейтингнинг Топ-3`талигидаги жангчи UFC`дан ҳайдалди 0 08:03Жаҳонгир Нажмиддинов ҳам Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 07:32Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг илк куни 12 нафар дзюдочимиз баҳсларга киришади 0 07:01Маурисио Почеттино "Манчестер Юнайтед" базасига етиб келди ва ишга киришди 0 19:30Богдан Гусков Роберт Уиттакерга мурожаат қилди 0 18:51Илия Топурия: "Мақсадим — Гэтжи билан реванш, аммо..." 0 18:15"Кичкина одамни мағлуб этсам, бу менга ҳеч қандай обрў келтирмайди". Шара Буллет Царукян билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 18:10Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташланди (Жуфтликлар) 0 17:42Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони устидан ғалабадан сўнг ФИФА рейтингида бир поғона кўтарилди 0 17:05"У афсона". Асу Алмабаев бўлажак рақиби ҳақида фикр билдирди 0 16:29"Энди уларни ҳурмат қилмайман". Собиқ чемпион Нурмагомедов жамоаси ҳақида гапирди 0 15:45Сарсекбаев Қозоғистон ва Ўзбекистонда боксчиларга бўлган муносабатдаги фарқни кўрсатди 0

27 дек 14:37
Янгиликлар

Бошқалар

Спорт вазирлигига 2025 йил учун давлат бюджетидан 1 134 756 000 000 сўм ажратилади

"2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида"ги қонун қабул қилинди.

Қонунчилик палатаси қабул қилинган, кейинчалик Сенат томонидан тасдиқлаган Давлат бюджети тўғрисидаги қонунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигига 2025 йил учун 1 триллион 134 миллиард 756 миллион сўм маблағ ажратилди. Бу тахминан 88 миллион АҚШ доллари дегани. 

Хусусан, ушбу сумманинг 190 миллиарди Олимпия ўйинларига самарали тайёргарлик кўриш учун йўналтирилади. 

Таққослаш учун, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига 59 триллион, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига 6 триллион, Соғлиқни сақлаш вазирлигига 4 триллион 999 миллион, Маданият вазирлигига 1 триллион 207 миллион сўм ажратилган. 

Спорт вазирлиги учун ажратилган маблағнинг қолган қисми қандай тақсимланишини қуйидаги жадвалда кўришингиз мумкин. 

Энг муҳими, давлат бюджетидан ажратилган пуллар мақсадли тарзда, ўз жойига сарфлансин!

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг