UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 июл 07:24
Янгиликлар

Тадбирлар

Венгрия Ташқи ишлар ва ташқи савдо вазири делегациямизни қабул қилди

Теглар :  МОҚВенгрия
Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов ҳамда МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов Будапешт шаҳрига хизмат сафари доирасида Венгрия Ташқи ишлар ва ташқи савдо вазири Сиярто Петер билан учрашув ўтказишди.

Делегациямиз аъзолари жаноб Петерга Президентимиз томонидан мамлакатимизда спортни ривожлантириш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтиришга қаратилаётган улкан эътибор ҳақида батафсил маълумот беришди. 

Ўз навбатида, Сиярто Петер давлатимизга кўп бора ташриф буюргани, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан хабардор эканини таъкидлади.

Самимий руҳда ўтган тадбир давомида икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни спорт кесимида янги босқичга олиб чиқиш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Жумладан, Венгрияда ишлаб чиқариладиган энг сифатли спорт инвентарлари, спорт соҳасида ишлатиладиган фармакологик воситалар савдосини ривожлантириш мавзулари кун тартибининг асосий қисмидан жой олди. 

Учрашувда ҳар икки мамлакатнинг энг кучли мутахассисларини тажриба алмашиш учун таклиф қилиш, турли терма жамоаларнинг ўқув-машғулот йиғинларини ташкил қилиш ва уларга қулайликлар яратиш каби масалалар батафсил кўриб чиқилди. 

Шунингдек, делегациямиз вакиллари сузиш бўйича жаҳон чемпионатини қабул қилаётган “Дуна” аренасига ташриф буюриб, унинг қурилиш тарихи, имкониятлари билан яқиндан танишишди. Бу борада мезбонлар мутасаддиларимизга ушбу муҳташам объект ҳақида батафсил маълумот бериб бордилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг