UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 ноя 14:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Виржил Ортис: "Эннисми ёки бошқаси, билмайман, лекин аниқ февралда жанг қиламан"

Биринчи яримўрта вазнда америкалик Виржил Ортис (22-0, 21 КО) яримўрта вазнда IBF чемпиони Жейрон Эннис (32-0, 29 КО)га қарши эҳтимолий жанг ҳақида фикр билдирди.

"Ҳозирда музокаралар кетаётгани ҳақида ўқидим. Жангнинг февраль ойида ўтказилиш эҳтимоли юқори. Рақибим Эннис бўладими ёки бошқасими, билмайман, лекин февралда рингга чиқаман. Бу аниқ! Кимга қарши жанг бўлишини эса очиғи билмайман. Ким бўлишидан қатъи назар, жанг Ар-Риёдда ўтказилади", деди Ортис.

Аввалроқ, Виржилга Саудиядаги турнир доирасида ҳамюртимиз Исроил Мадримов рақиблик қилиши айтилган, бироқ унинг промоутери Оскар де ла Хойя Жейрон Эннис билан жанг қилиш истагини билдирганди.

Ортис сўнгги жангида Мадримовнинг бўлажак рақиби, украиналик Сергей Богачукдан устун келган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг