UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 сен 09:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Волкан Оздемир: "Бу менинг оқшомим бўлади"

Бугун Франция пойтахти Париж шаҳрида UFC Fight Night 226 турнири бўлиб ўтади.

Оқшомнинг асосий кардида ҳамюртимиз Богдан Гусков Швейцария вакили Волкан Оздемирга қарши октагонга кўтарилади. Аслида Оздемир UFC Fight Night 226 турнирида россиялик Азамат Мурзакановга қарши жанг қилиши керак эди. 

"Менежерим менга бу йигит (Азамат Мурзаканов назарда тутилган, - таҳририят) жароҳат олганини айтганди. Рақиб топилиши учун вақт керак бўлди ва шу сабабдан бир неча кун сукут сақлаб турдим. Аммо машғулотлар режа асосида давом этди. Бошқа нарса ҳақида ўйламаслигим керак эди. Менежеримга UFC вакиллари Парижда кардга киритилган 15 жангчидан бошқа ҳеч ким қолмади деб айтишди. 

Лекин умидни узмадим, чунки Парижда жанг қилиш менинг энг катта орзуларимдан бири эди. Шунда UFC расмийлари "агар чиндан ҳам жангни сақлаб қолишимизни истасанг, у ҳолда янги бола билан шартнома имзолашимиз керак бўлади" дейишди. Бу таклифга ўйлаб ўтирмай "ҳа" деб жавоб бердим. Сабаби, бу ҳаракатларнинг бари мен учун қилинаётганди. 

Қаршимда ким туришини менга қизиғи йўқ, чунки бу менинг оқшомим бўлади", — дея Оздемирнинг сўзларини келтиради Cageside Press.

Olamsport.com сайтининг UFC жангчиси Богдан Гусков билан интервюсини томоша қилинг

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг