UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 сен 18:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

WBA: Ҳасанбой Дўсматов чемпионлик жангига яқин + ФОТО

WBA ташкилоти ижтимоий тармоқдардаги саҳифалари орқали биринчи ўта енгил вазнда ўзбекистонлик профессионал боксчи Ҳасанбой Дўсматов (5-0-0, 5 КО) ҳақида пост эълон қилди.

Постда ташкилот боксчимизнинг тез орада чемпионлик жанги учун рингга чиқишини маълум қилган:

"Профессионал боксда Ҳасанбой Дўсматов 2019-2022 йиллар давомида бешта жанг ўтказган ва уларнинг барчасида муддатидан олдин ғалаба қозонган. У профессионал боксда муваффақият қозониш услуби ҳамда жаҳон чемпионлиги йўлида жанг қилиш учун зарур бўлган фазилатларга эга эканини кўрсатди.

Дўсматов ўзида кўп фазилатларни мужассам этган, у томоша қилиш учун қизиқарли жангчи. Ҳасанбой Дўсматовга эътибор қаратиш керак, чунки у тез орада чемпионлик жанги учун рингга чиқиши мумкин", - дейилади WBA хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ҳасанбой Дўсматов проф боксдаги сўнгги жангини ўтган йилнинг май ойида мексикалик Мойзес Каирога қарши ўтказиб, муддатидан олдин ғалаба қозонган эди.

Маълумот учун, биринчи ўта енгил вазнда амалдаги WBA чемпиони япониялик боксчи Кенширо Теражи (21-1-0) ҳисобланади.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг