19 дек 13:07
Янгиликлар
Бокс/ММА
WBC президенти Жошуа билан жанг натижасидан қатъи назар, Полни ҳурмат қилишга чақирди
Бутунжаҳон Бокс кенгаши (WBC) президенти Маурисио Сулейман Энтони Жошуага қарши жанг олдидан Жейк Полни қўллаб-қувватлади.
Унинг сўзларига кўра, бокс олами блогерни спортга бўлган садоқати ва миллионлаб янги мухлисларни жалб қилгани учун ҳурмат қилиши керак.
"Эртага рингда нима бўлишидан қатъи назар, энди дунё Жейк Полни ҳурмат қилиши керак. Ижтимоий тармоқларни забт этган, боксни севиб қолган ва бошқалар каби астойдил машқ қилган йигит миллионлаб янги мухлисларни спортга жалб қилди. Унинг шоусида қатнашадиган боксчиларга ажойиб фаолликни таъминлади. Бокс ютишда!", - деб ёзди Сулаймон Х ижтимоий тармоғидаги аккаунтида.
Боксчилар ўртасидаги жанг эртага, 20 декабрь куни бўлиб ўтади. Жейк ва Энтони рингга бизнинг вақт билан тахминан соат 8:00 да чиқади.

Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар