UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

15 мар 11:54
Янгиликлар

Шахмат

“Women’s Chess Championship 2025”. Афруза Олимпиада ва жаҳон чемпиони билан муросага келди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Самарқандда нуфузли “Women’s Chess Championship 2025” халқаро шахмат турнири давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 50 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу халқаро турнирда дунёнинг 14 давлатидан 150 нафарга яқин аёл шахматчи бош соврин учун баҳслар олиб боряпти. Турнир икки - А ва В гуруҳларида ўтказилмоқда. Кучлилар жам бўлган А гуруҳида рейтинги 1800 дан юқори бўлган шахматчилар дона суряпти. 

“Women’s Chess Championship 2025” турнири 9 турдан иборат бўлиб, швейцарча тизимда ўтказилмоқда. Унда Умида Омонова, Барчиной Шокиржонова, Афруза Ҳамдамова, Нодира Нодиржонова, Нилуфар Якуббоева сингари ўзбекистонлик шахматчилар ҳам ўз имкониятларини синаб кўришяпти. 

Кеча халқаро мусобақада 6-тур учрашувлари ўтказилди. Шахматчи қизларимиз орасида энг яхши натижа қайд этиб турган Афруза Ҳамдамова оқ доналарда россиялик гроссмейстер, Олимпиада ва жаҳон чемпиони Ольга Гирья билан дуранг ўйнади. Ҳар икки шахматчи ҳисобидаги очколар 4,5 тага етди. Польшалик гроссмейстер Алися Сливичка энг яқин таъқибчиси эронлик гроссмейстер Мелика Моҳаммадини мағлуб этиб, 5,5 очко билан якка пешқадамга айланиб олди. 

FIDE байроғи остида ўйнаётган россиялик Анна Шухман ватандоши Анастасия Боднарукни енгди ва 5 очко билан иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Кучли учликка 4,5 очкога эга россиялик Полина Шувалова якун ясаган. Айнан 4,5 очко тўплаган Мелика Моҳаммади, россияликлар Ольга Гиря, Лейла Гарифуллина ҳамда ҳамюртимиз Афруза Ҳамдамова кейинги ўринларни банд этишган. 

Олти имкониятдан 4 очко жамғарган Умида Омонова қўшимча кўрсаткичларга кўра 11, Нилуфар Якуббоева 12-ўриндан жой олган. Мафтуна Бобомуродова 3,5 очко тўплаганлар орасида энг яхши кўрсаткичга эга ва у 14-поғонани эгаллаб турибди. Гулдона Каримова, Маржона Маликова ва Нодира Нодиржонова ҳисобида ҳам 3,5 тадан очко бор. 

Бугун “Women’s Chess Championship 2025” турнирида дам олиш учун куни. Эртага ўтказиладиган 7-турда Афруза Ҳамдамова қора доналарда Полина Шуваловага қарши баҳс олиб боради. Умида Омонова сингапурлик Гун Цяньюнь, Нилуфар Якуббоева россиялик Яна Жапова, Гулдона Каримова ҳиндистонлик Гупта Шубҳи, Маржона Маликова россиялик Алена Волчковага қарши дона суради. Шахматчиларимизнинг бари қора доналарда ҳаракат қилишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг