UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 янв 09:06
Янгиликлар

Бокс/ММА

World Boxing қошида Осиё бокси учун янги ташкилот жорий этилди, унинг тузилмасидан икки ўзбекистонлик функционер ўрин олди

Яқинда Бангкок шаҳрида (Таиланд) World Boxing ташкилоти қошида янги Осиё бокс конфедерацияси ташкил этилиши юзасидан миллий федерациялар раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган эди.

Унда Осиёнинг 21 та миллий федерацияси бир овоздан Лос-Анджелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларида бокс спорт турини сақлаб қолиш йўлида World Boxing ташкилотининг конфедерацияси тузилишини маъқуллашганди. 

Ўзбекистон бокс федерацияси хабарига кўра, 29 декабрь куни миллий федерациялар иштирокида навбатдаги йиғилиш ўтказилган. Унда янги тузилган Asian Boxing ташкилотига ASBC собиқ президенти, таиландлик Пичай Чунхаважира вақтинчалик президент этиб сайланди. Шу билан бирга, ташкилотнинг низомини ва норматив ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун вақтинчалик ижроия қўмитаси аъзолари ҳам сайлаб олинди.

Ушбу рўйхат таркибига Ўзбекистон бокс федерацияси Бош котиби Шоҳид Тиллабоев ҳам киритилди.

Ўзбекистон бокс федерацияси раиси маслаҳатчиси Малик Бабаев эса эндиликда Asian Boxing ташкилотининг Олимпия комиссиясида фаолиятини давом эттиради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг