UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

12 июл 14:21
Янгиликлар

Таэквондо

"WТ Diamond Games". Иккала таркибдаги таэквондочиларимиз ҳисобида ҳам медаллар!

Корея Республикасининг Мужу шаҳрида таэквондо WТ бўйича "Muju Taekwondowon 2025 World Taekwondo Diamond Games G4" халқаро турнири давом эттирилди.

Маълум қилганимиздек, бугунги беллашувлар доирасида 295 кг вазн тоифасида аралаш жуфтлик баҳсларида иккита таркибдан иборат жамоамиз иштирок этди. Қувонарлиси, якунда ҳар икки тўртлигимиз совриндорлар қаторидан жой олди.

Озодбек Мамадалиев, Ёдгор Жўрабоев, Севинч Ҳайитова, Озода Собиржоновадан иборат Ўзбекистон 1 таркиби дастлаб Сингапурни, чорак финалда эса мусобақада биринчи рақам остида сараланган мезбонлар — Корея Республикасини мағлуб этди. Шиддатли кечган ярим финал баҳсида эса омад Қозоғистонга кулиб боқди. Шундай бўлса-да, бронза медаллари учун ўтказилган жангда ҳамюртларимиз Марокаш вакилларига ҳеч қандай имкон қолдирмади.

Ўзбекистон 2 (Диёрбек Тўхлибоев, Шуҳрат Салаев, Шаббона Абдувалиева, Светлана Осипова) квартети эса илк босқичда Индонезия, сўнгра Мўғулистон терма жамоаси аъзоларига чиқиш эшикларини кўрсатди. Финал беллашувида эса аввалроқ биринчи тўртлигимизни енгган Қозоғистон термаси ортиқча қийинчиликсиз доғда қолдирилди.

Шундай қилиб, "WT Diamond Games" турнирининг иккинчи кунги дастури доирасида 295 кг вазн тоифасида аралаш жуфтлик баҳсларида қатнашиб, 1 та олтин ва 1 та бронза медалларига эга чиқдик. Ҳозирча ҳисобимизда 2 та олтин, 1 та бронза медали бор.

Эртага турнирнинг сўнгги кунида индивидуал жанглар ташкил этилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг