UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 сен 11:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

WВА Головкинга мажбурий даъвогарга қарши жанг ўтказиш учун қанча муддат берганини маълум қилди

WВА ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпиони Геннадий Головкинга 17 сентябрь куни Сауль Альваресга қарши трилогия жанги ўтказишга рухсат берган эди.

Энди у кубалик боксчи Эрисланди Ларага қарши жанг ўтказиш мажбуриятини олди ва шунга мувофиқ жанг вақти белгиланади.

Агарда Головкин Альварес устидан ғалаба қозонганида, у беш кун ичида WВА унвонини ҳимоя қилиши керак эди. Агар у ўрта вазнга қайтса, Альваресга қарши жанг натижасидан қатъий назар Ларага қарши рингга кўтарилиши учун 120 кун вақт бериларди.

"Агар Головкин Канелога қарши жангда ғалаба қозонса, у беш кун ичида (23 сентябргача) қайси вазн тоифасида қолиши ёки ҳимоя жанги ўтказиш ҳақида хабар бериши керак эди. Агар у ўрта вазн тоифасида чемпион бўлса, Эрисланди Ларага қарши мажбурий ҳимоя жанги учун 120 кун вақт берилади. Агар у мағлуб бўлса, кубаликка қарши ўрта вазн тоифасидаги ҳимоя жанги муддати ўзгармайди", - дейилганди WВА қарорида.

Лас-Вегасда бўлиб ўтган бокс оқшомида Головкин Альваресга очколар ҳисобида мағлуб бўлди. Головкин фаолиятини давом эттириш ҳамда ўрта вазн тоифасида WBA ва IBF камарларини ҳимоя қилиш ниятида эканлигини маълум қилган. Шу сабабли WВА тез орада Головкин ва Эрисланди Лара ўртасидаги жангни расман эълон қилиши керак.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг