UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 дек 09:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хамзат Чимаев кейинги жанги санасини эълон қилди

Яримўрта вазн тоифаси UFC рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турган Хамзат Чимаев навбатдаги жанг санасини ошкор қилди.

Швециялик аралаш яккакураш устаси 4 март куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида октагонга кўтарилади. Ҳозирча рақиб номи расман маълум эмас. Бу ҳақда Чимаевнинг ўзи хабар берди. 

"Мен аллақачон машғулот лагеридаман. Лекин ҳозирча рақибим ким бўлишини билмайман. Номлар тез-тез ўзгаряпти. Ҳар ҳафта менга қўнғироқ қилиб, рақиб ўзгарганини айтишяпти. Мен билан жанг қилишни истаётганлар кўп, лекин иш шартнома имзолашга келганида ҳамма қочиб қоляпти. Менга тўртта давлатдан тўрт рақиб беришди. Лекин якунда ҳеч бири жангга рози бўлмади. Кўрамиз нима бўлар экан, аммо мен 4 март куни Лас-Вегасда октагонга чиқмоқчиман", - деди "Борз". 

Асли келиб чиқиши чеченистонлик бўлган Хамзатнинг айтишича, у яримўрта ва ўрта вазн тоифаларида жанг қилишга тайёр. Шу жумладан, ўрта вазннинг янги чемпиони Алекс Перейра билан ҳам. 

"Яримўрта ёки ўрта вазн – менга умуман фарқи йўқ. Рақиб беришса бўлгани. Очиғи, рақиб кутишдан чарчадим. Ижтимоий тармоқда рақиб излаш менга ярашмайди. Кейинги жангим чемпионлик бўлиши керак. Алекс Перейранинг рекорди 6-1. У мағлубиятга учраган, мен эса ҳаётимда ҳам ютқазмаганман. UFC ҳам бу жангни хоҳлаяпти. Лекин Перейра жангдан қочяпти. Бу ҳолатда нима қила оламан?", - дея сўзига якун ясади Чимаев. 

Маълумот учун, 28 ёшли Хамзат Чимаев сентябрь ойида америкалик Кевин Холандни жанг якунланишига уч дақиқа қолган бир пайтда бўғиш усун билан мағлубиятга учратган ва UFC промоушенидаги ғалабали сериясини олтита жангга етказиб олганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
25 дек 20:11:05
baksyor
Jang yakunlashishiga uch daqiqa qolgandamas birinchi raunda bug'ib quygan
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг