UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 авг 12:47
Янгиликлар

Футбол

"Хайрли бўлсин" - Тимур Кападзе Паулу Бенту ҳақида фикр билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе ўзининг ўрнига келаётган Паулу Бенту ҳақида фикр билдирди.

Биз машғулотдамиз. Кўрдик, мураббий келганини. Келишув бўлгани ҳақида хабаримиз йўқ. Бу терма жамоа, биз Ватан жамоаси учун энг яхшиси бўлишини тилаймиз. Хайрли бўлсин. Бу жамоани ким бошқаришидан қаъти назар Ўзбекистон терма жамоа учун мухлислик қиламиз. Мен ҳақимда илиқ фикрлар билдирганларга миннатдорлик билдираман. Барчага раҳмат айтаман.

Раҳбарият ҳам тажрибали ва ЖЧни кўрган мутахассисни олиб келиш ниятида. Ўйлайманки, бу балки яхшиликка. Биз ҳам доим Ватанимиз термаси учун ёрдам берамиз. 

Раҳбарият қандай қарор қабул қилса, биз буни қўллаб турамиз. Биз мураббийга эмас, терма жамоага мухлислик қиламиз. Биз биринчи марта ЖЧга чиқдик. Вақт оз қолди ва биз бу турнирга яхши ҳолатда боришимиз лозим. Ким бўлишидан қаъти назар, терма жамоага фойдамиз тегса, хурсанд бўламиз. 

Терма жамоа учун ҳаракат қилиш - шараф! Биз бу либос учун муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз. 

Худога шукур, менга берилган вазифани бажардим. 34 йиллик орзуни амалга оширдик. Бундан барча хурсанд бўлди. Қолган барчаси яхшиликка бўлади. Кўряпсизлар, сўнгги  йилларда Юртбошимиз томонидан футболни ривожлантириш учун барча ишлар амалга оширилмоқда. Келажагимиз бунданда яхши бўлади. 

Биз ўз устимизда ишлаймиз. Янада кучли бўлишга ҳаракат қиламиз. Ўша гап, терма жамоамиз яхши натижаларга эришишини тилаб қоламиз. Биз бундан фақатгина хурсанд бўламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг