UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 дек 09:58
Янгиликлар

Тадбирлар

Хоразм вилоятидаги спорт инфратузилмаси ҳам ўрганилди ФОТОРЕПОРТАЖ

Спорт вазирлиги ҳамда МОҚ раҳбарияти томонидан олиб борилаётган ўрганиш ишлари навбати Хоразм вилоятига етиб келди.

Расмийларга бу жараёнда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Муроджон Ачилов ҳамроҳлик қилди. 

Хоразм сафари Гурлан туманидаги спорт мактабини ўрганиш билан бошланди. Шундан сўнг Янгибозор туманидаги кураш маҳорати мактаби, Урганчдаги «Ёшлик» спорт мажмуаси ҳам кўздан кечирилди. Бунда ҳар бир ҳудудда бўлгани каби мазкур муассасаларининг фаолияти, ўқувчиларга яратилган шароитлар батафсил кўриб чиқилди. 

Шунингдек, асосий терма жамоаларга кўплаб иқтидорли атлетларни етиштириб бераётган Урганч Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳам эътибордан четда қолмади. Ўрганиш ишлари давомида марказнинг ҳолати, қиш мавсумига тайёргарлик даражаси, тиббиёт бўлими ва машғулотлар жадвали билан батафсил танишилди. 

Сафар якунида вилоят ҳокимлиги, спорт бошқармаси мутасаддилари, федерацияларнинг ҳудудий вакиллари билан яқин ва ўрта давр учун режалар, Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик жараёни, унда аҳамият қаратиш лозим бўлган жиҳатлар борасида учрашув ўтказилди. Суҳбат давомида хоразмлик мутахассисларнинг таклифлари ўрганилиб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг