UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 фев 14:45
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Хорижлик эксперт иштирокида “Сузиш ҳамма учун” семинари бошланди

Теглар :  Сув спорти
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти 2022 йил Венгрияда ўтган сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионати доирасида Бутунжаҳон сузиш федерацияси билан кенг кўламли ҳамкорлик бўйича келишувга эришган эди.

Унда халқаро федерация мамлакатимизда сув спорти турларини янада ривожлантириш, маҳаллий ҳакам ва мураббийлар учун хорижлик мутахассислар иштирокида семинарлар ўтказиши белгиланган эди. Бугун пойтахтимиздаги Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ана шундай курслардан бири бошланди.

“Сузиш ҳамма учун” номи остида ташкил этилган ушбу семинар хорижлик эксперт Алексей Акатьев иштирокида олиб борилмоқда. Қайд этиш жоиз, ушбу мутахассис ўтган йилнинг декабрь ойида мамлакатимизга ташрифи чоғида Тошкент, Самарқанд, Қарши шаҳарларидаги сузиш ҳавзаларини кўздан кечириш баробарида Республикамиздаги инфратузилмани ўрганган эди.

Жорий семинар 2 қисмдан иборат бўлиб, дастлабкиси 27 февраль – 5 март кунлари фаолиятини яқинда бошлаган мураббийлар учун ташкил этилади. Шундан сўнг 6-12 март кунлари ўрта даражадаги тренерларнинг педагогик маҳорати оширилади. Режага мувофиқ, дастлаб тингловчиларга назарий таълим берилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг