UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 май 07:52
Янгиликлар

Каратэ

Хотамбек Бойназаров Муҳаммад Мокаев билан бир оқшомда жанг қилади. Рақиб — Хабиб Нурмагомедовнинг жамоадоши!

Эртага Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида жанговар каратэ бўйича Karate Combat 54 турнири ташкил этилади.

Оқшомнинг марказий жанги собиқ UFC вакили Сэм Алви ҳамда профессионал боксчи Тайрон Сунг ўртасида оғир вазн тоифасидаги титул учун ўтказилади.

Иккинчи асосий беллашувда эса яна бир UFC собиқ жангчиси Муҳаммад Мокаев Қозоғистон вакили Болат Заманбеков билан тўқнаш келади.

Биз учун аҳамиятлиси, KC 54 турнирида ўзбекистонлик таниқли ММА жангчиси Хотамбек Бойназаров ҳам иштирок этадиган бўлди. Унга Хабиб Нурмагомедовнинг жамоадоши бўлган россиялик Сайгид Изагахмаев рақиблик қилади.

Ушбу тўқнашув грэпплинг қоидалари асосида ўтказилади.

Маълумот учун, Хотамбек Бойназаров ММАдаги фаолияти давомида 10 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Сайгид ҳисобида эса 22 ғалаба ва 2 та мағлубият бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг