UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 авг 22:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Янги раҳбарият сайлови, ҳисобот ва янги логотип лойиҳаси. Ўзбекистон бокс федерациясининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди

Бугун, 25 август куни Миллий Олимпия қўмитасида Ўзбекистон бокс федерациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференцияси ташкил этилди.

Ушбу конференцияда Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов, Давлат божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов, Ўзбекистон бокс федерацияси ижроқўми аъзолари, федерациянинг ҳудудий бўлимлари раҳбарлари, бокс фахрийлари ҳамда хорижлик мутахассислар ҳам иштирок этишди.

Ҳисобот-сайлов конференцияси кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олганди:

Ўзбекистон бокс федерациясининг 2018-2022-йилларда амалга оширган ишлари юзасидан ҳисобот,

Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти ва раҳбар органларига янги номзодларни сайлаш,

Ўзбекистон бокс федерацияси Уставининг янги таҳрири ва янги логотипини тасдиқлаш.

Конференция аввалида Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов сўзга чиқди ва ортда қолган тўрт йил ичида амалга оширилган ишлар ҳақида гапирди. 


Шундан сўнг Муроджон Мамадалиев Ўзбекистон бокс федерациясининг 2018-2022-йилларда амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботни тақдим этди. Унда ўзбек боксчиларининг ортда қолган йиллар давомида эришган ютуқлари, қилинган ишлар, молиявий масалалар бўйича ахборот берилди. 


Шунингдек, Конференцияда бокс бўйича ёшлар ва миллий терма жамоаларнинг ҳам сўнгги 5 йилда эришган ютуқлари бўйича маълумотлар берилди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сўнгги йилларда қуйидагича натижа қайд этган: 

2018 йил – 32 та олтин, 23 та кумуш, 25 та бронза,

2019 йил – 26 та олтин, 21 та кумуш, 48 та бронза,

2020 йил – 4 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза,

2021 йил – 29 та олтин, 17 та кумуш, 27 та бронза,

2022 йил (биринчи ярим йиллик) – 45 та олтин, 21 та кумуш, 25 та бронза.

Кун тартибидан ўрин олган навбатдаги масала – Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти таркибини сайлаш бўлди. Бунда Конференцияга таклиф этилган 50 нафар делегат сайлов жараёнида фаол иштирок этишди.

Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Полатов Сакен Джетебаевич номзоди илгари сурилди ва делегатлар томонидан бир овоздан маъқулланди. Шундай қилиб С.Полатов ушбу лавозимга навбатдаги муддатга сайланди.


Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг ўринбосари лавозимига Давлат божхона қўмитаси раиси Мавлонов Акмалхўжа Юсупович номзоди илгари сурилди. Делегатлар томонидан ушбу номзод ҳам бир овоздан маъқулланди.



Навбатдаги сайлов жараёни федерация Бош котиби лавозими учун ўтказилиб, бу лавозимга Тиллабоев Шоҳид Гаппаржонович номзоди тавсия этилди. Сайлов натижаларига кўра Ш.Тиллабоев бир овоздан Ўзбекистон бокс федерацияси Бош котиби лавозимига сайланди.


Шундан сўнг Сакен Полатов сўзга чиқиб, олдинда турган режалар ҳақида гапирди. 

Ҳисобот-сайлов Конференцияси якунида Спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов сўзга чиқиб, янги сайланган бокс федерацияси раҳбарларига ушбу масъулиятли вазифаларда муваффақият тилади.

Конференция якунига етгач, Ўзбекистон бокс терма жамоасининг янги мураббийлар штаби расман таништирилди ва улар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. 


Тадбирдан видео ва суратларни томоша қилинг.






Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг