UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 ноя 17:40
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Янги спорт тиббиёти марказлари лойиҳалари муҳокама қилинди

Пойтахтимизда қурилаётган Олимпия шаҳарчаси ҳудудида энг сўнгги қулайликларга эга тиббиёт маркази ҳам барпо этилмоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистон спорт вазирлигида объект фойдаланишга топширилгач унинг фаолиятини самарали йўлга қўйиш мавзусида йиғилиш ўтказилди. Унда спорт вазири Адҳам Икромов, МОҚ бош котиби Ойбек Қосимов, МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази директори Камол Сирожиддинов иштирок этди.  

Йиғилишда  Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими, Адҳам Икромов спорт тиббиётининг бугунги кундаги аҳамияти, терма жамоаларимизнинг сўнгги ютуқларида мазкур йўналишнинг ҳам катта ҳиссаси борлиги, шу боис, бўлажак тиббиёт маркази олдинда турган ғалабалар учун ҳам салмоқли улуш қўшиши лозимлиги ҳақида тўхталиб ўтди.  

Шунингдек, учрашув давомида объектнинг замонавий техникалар билан жиҳозланиши, атлетларимиз учун кўрсатиладиган тиббий хизматларни янада яхшилаш, улар учун қулай шароитлар яратиш борасида таклифлар берилди.  

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида қурилаётган футбол бўйича миллий терма жамоалар маркази ҳудудидаги Спорт тиббиёти ва реабилитация бўлими лойиҳаси ҳам мутасадди раҳбарлар томонидан муҳокама қилинди. 

Йиғилиш сўнгида “Тошкент-2025” ёшлар Осиё ўйинларига олиб борилаётган тайёргарлик бўйича Ойбек Қосимов маълумот бериб, мавжуд масалалар ҳал қилинаётганини таъкидлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг